15 декабрь куни Қирғизистондаги Россияга тегишли Кант авиабазасида шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчининг жасади топилди, деб хабар берди «KNews».
Владимир Шеблановни у 15 декабрь куни хизматга келмаганидан сўнг излай бошлашди.
Шеблановнинг ўлими сабаби суд-тиббий экспертиза хулосасидан сўнг ошкор қилинади. Сўнгра унинг жасади ўзи туғилиб ўсган Энгелс шаҳрига жўнатилади.
Владимир Шебланов ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиси эди, у Россия ички ишлар вазирлигининг Энгелсдаги бошқармасида хизмат қилган.
У сўнгги бир неча йил давомида Россиянинг Кант авиабазасида хизмат қилган. Январь ойида Владимир 40 ёшга тўларди.
Изоҳ (0)