Ироқ президенти Барҳам Солиҳ Буюк Британия фуқаролигидан бош тортди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, бундай қарорга у мамлакат конституцияси талаблари сабабли келди. Унга кўра, юқори давлат арбоблари фақат Ироқ фуқаролигига эга бўлиши мумкин.
Ироқ раҳбари Буюк Британияга фуқаролик учун миннатдорлик ва эҳтиром изҳор қилди.
Барҳам Солиҳ 2018 йилнинг 2 октябрь куни Ироқ президенти этиб сайланган.
Аввал у Ироқ бош вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган, шунингдек Ироқ Қурдистони ҳукуматининг раҳбари бўлган.
1979 йилда Солиҳ икки марта қурдлар миллий ҳаракатига алоқадорлиги учун ҳибсга олингин. Озод бўлгач эса Буюк Британияга кетган.
Изоҳ (0)