Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Годратолла Мансурий қурол билан эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Хабар берилишича, генерал тўппончани тозалаётган вақтда ўқ унинг бошига теккан.
Қайд этилишича, Годратолла Мансурий 1980 йиллардаги Эрон-Ироқ урушининг фахрийси бўлган. 2014 йилдан буён Мансурий Эроннинг шимоли-шарқида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қуруқлик қўшинлари қўмондони бўлган.
Изоҳ (0)