14 декабрь оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.
Мазкур жангда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Lusaмбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо жангга бир кун қолганда Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарганди.
Жангнинг 1-раунди 3-сониясида Шоҳжаҳон рақибини нокдаунга учратди. 18-сонияда эса Гастон Руиз нокаутга учради. Шу тариқа Эргашев ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Руиз билан жангача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Баҳсларнинг 14 тасида(бугунгиси билан 15 та) у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба (бугунгиси билан 18 та энди) имкониятни бой берган (2 та нокаут).
Изоҳ (0)