Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Себастьян Абреу Бразилиянинг «Рио Бранко» жамоаси билан шартнома имзолади, деб ёзади Эн Уна Балдоса.
Эспирито-Санту штатидаги клуб уругвайлик карьерасидаги 28-футбол жамоаси бўлди.
Шу тариқа 42 ёшли Абреу ўзи ўрнатган рекордни янгилади. У фаолияти давомида 27 та клубда тўп суриб рекорд қўйган эди.
Абреу кўпроқ Мексиканинг 7 клуби ва Бразилиянинг 5 та жамоасида тўп сурди. Бундан ташқари, у Уругвай, Аргентина, Чили, Испания, Исроил, Греция, Эквадор, Парагвай ва Салвадор клубларида ҳам фаолият юритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)