Қашқадарёда икки кишининг жанжали бирининг бошига болта урилиши билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Воқеа 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида юз берган. Фуқаро I.И. маст ҳолда «Обод» маҳалласидаги устахонада қариндоги Э.Ҳ. билан жанжаллашган ва унинг бошига болта билан урган.
Натижада Э.Ҳ. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган, I.И. эса ички ишлар органлари томонидан ушланган. «Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ (0)