Фарғона вилоятида 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар бермоқда.
Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
«Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)