Андижон вилоятида ака-уканинг жанжали пичоқбозлик билан тугади, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Воқеа Олтинкўл туманида юз берган. Олтинкўл саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ф.А. уйда мактабда юқори синфда ўқийдиган укаси А.А. билан жанжаллашган.
Жанжал давомида ака укасига қарата пичоқ отган — пичоқ уканинг чап курак қисмига теккан. «Натижада А.А. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ф.А. ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Қўшимча қилишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)