BBC талқинига кўра Африка қитъасида йилнинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди.
Овоз бериш якунларига кўра, «Ливерпуль» ҳамда Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африкада 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Салоҳ бу йўлда қуйидаги ўйинчиларда кўпроқ овоз тўплади:
- Мехди Бенатия («Ювентус»)—Марокаш.
- Калиду Кулибали («Наполи»)—Сенегал.
- Томас Парти («Атлетико Мадрид»)—Гана.
Маълумот учун, BBC талқини бўйича соврин 1992 йилдан эътиборан топширилиб келинади. Аввалига мазкур соврин африкалик спортчиларга топширилган, 2001 йилдан эътиборан эса фақат футболчилар мазкур соврин билан тақдирланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)