Американинг Дерби шаҳри, Канзас штатида яшовчи эркак тўсатдан бошига мих киргизиб юборди. Бу ҳақда «The Wichita Eagle» хабар берди.
Жабрланган эркак уйини таъмирлаётган вақтда зинадан йиқилиб тушган. Йиқилаётган вақтда унинг қўлидаги мих қоқадиган тўппонча тепкиси босилиб кетган. Оқибатда эркак бошининг орқа қисмига мих кириб кетган.Ҳодисадан сўнг у мустақил равишда полициячларни топиб, улардан ёрдам сўради. Ҳуқуқ-тартибот посбонлари дарҳол тез ёрдам чақириб, эркакни касалхонага юборган.
2017 йилда АҚШда юрагига билмасдан мих қоққан эркак шифокорларга мурожаат қилганди. У саросимага тушмай ўз бошқарувидаги автомобилда касалхонага етиб борган.
Изоҳ (0)