• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат раиси қонун ҳужжатларининг рус тилида эълон қилинишини давлат тилига ҳурматсизлик деб атади

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ХVII ялпи мажлиси давом этмоқда. Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев нутқ сўзламоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Сенат раиси ўз нутқида ўзбек тилининг қадрсизланиб қолаётгани, қонун ҳужжатларининг аксарияти рус тилида эканлигини таассуф билан таъкидлаб ўтди.

    «Сизга яхши маълумки, 2019 йилда ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлади.Тарихдаги ушбу шонли санани муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ва тил ривожи билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида, шунингдек, турли вазирлик ва идораларда ижро этилиш ҳолати ўрганилди.Ўрганишда мустабид тузум ҳукмронлиги даврида халқнинг ўзига хос жасорати тимсоли сифатида қабул қилинган ушбу Қонун ижроси йиллар давомида деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.Энг афсусли жиҳат шундаки, тилнинг ижтимоий онгни шакллантирувчи муҳим омил саналишига ва инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишига аҳамият қаратмадик.

    Аксинча, Қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади.Кейинчалик қабул қилинган қонунлардаги нормаларнинг ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонунга мувофиқлигини таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолди.

    Мисол учун, ‘Реклама тўғрисида’ги, ‘Фирма номлари тўғрисида’ги ва бошқа қонунларда ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонун нормаларига зид қоидалар мавжудлиги бунинг яққол далилидир.

    Қонунда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи нормалар мавжуд бўлса-да, қонун нормаларининг мунтазам бузиб келинаётгани учун бирон-бир айбдор шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилмади.Аччиқ бўлса-да, айтишга тўғри келади – бу ҳолат қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ўрнига, уни маълум маънода рағбатлантирмоқда.Бу каби яна кўплаб камчиликлар ва ҳанузгача давом этаётган қонунбузарликлар, таъбир жоиз бўлса, Қонуннинг эгасиз ва ожиз бўлиб қолгани оқибатида давлат тили нуфузи пасаймоқда.Ўнлаб атамалар нафақат кундалик истеъмолда, балки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ҳеч бир изоҳсиз қўлланилмоқда.

    Турли йиллар мобайнида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган 154 та норматив - ҳуқуқий ҳужжатнинг иловалари давлат тилида тасдиқланмаган.Шунингдек, 2018 йилда қабул қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари ва агентликларнинг 34 та қўшма қарори ҳам давлат тилида эмас.Бунинг устига, кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ‘Рус тилидаги матнга қаранг’, деган ҳаволаларнинг мавжудлигини эса, давлат тилига ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолаш мумкин.

    Нафақат нодавлат телерадиоканаллари, балки Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида ҳам бошловчилар томонидан адабий тил қоидаларига зид равишда турли шеваларда сўзлаш салбий одат тусига айланмоқда.Телеканалларда эфирга берилаётган номи инглизча-ю, ўзи гўёки ўзбекча кўрсатувлар тил қоидаларига мутлақо ётлиги масъулларни ҳам, кўрсатувларни тайёрловчи қўштирноқ ичидаги ‘ижодкор’ларни ҳам ҳеч бўлмаганда уялтирмаяпти», — дейди Сенат раиси.Ниғматилла Йўлдошев шунингдек, аксарият адабиётларнинг кирилл алифбосида чоп этилаётгани ёшларнинг имкониятларини чеклаб қўяётганини ҳам алоҳида таъкидлади:«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида сабоқ олишни бошлаган ёш авлод бугун 23 ёшдан ошди.Фундаментал илмий, бадиий, сиёсий ва бошқа адабиётларнинг аксарияти эса, кириллчада қолиб кетган. Оқибатда ҳаётнинг айни илм олишга зарурат ва иштиёқ туғилган жўшқин палласида аксарият ёшларнинг имконияти чекланиб қолмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, тилининг абгор ҳолатга тушиб қолаётганига ўзимиздаги бепарволик ва эътиборсизлик сабаб бўлмоқда.Шу боис, Сенат Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа масъул тузилмаларга шу каби кўплаб камчиликларни, давлат тили ривожига тўсиқ бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни берди.

    Хусусан, ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонун ижросини тўлиқ таъминлашга оид комплекс чора-тадбирлар белгиланган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш, Қонун талабларининг вазирлик ва идоралар томонидан бажарилиши ҳолатини Вазирлар Маҳкамасининг раёсатида мунтазам муҳокама қилиб бориш зарурлиги белгиланди.

    Бизнинг тавсияларга асосан Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги жараёнида ‘Давлат тили ҳақида’ги Қонун талабларига риоя этиш бўйича талабнинг кучайтирилаётганини эса, қўллаб - қувватлаймиз»-— деб таъкидлади Сенат раиси.

    13.12.2018, 10:44   Изоҳ (0)   16668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон яқин фурсатларда Zeromax кредиторлари билан муаммони ҳал қилади

    13.12.2018, 10:28

    Шавкат Мирзиёев Мальта президентига Республика куни муносабати билан табрик йўллади

    13.12.2018, 10:10

    Олий Мажлис Сенатининг ХVII ялпи мажлиси бошланди

    13.12.2018, 09:45

    Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари яна бир йилга узайтирилди

    13.12.2018, 09:41

    Камчаткалик шифокор ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

    13.12.2018, 09:15

    Тошкент халқаро аэропорти очиқ ва белгиланган тартибда ишламоқда

    13.12.2018, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.