Камчатка фалокатлар тиббиёти маркази шифокори Алексей Просин ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «Мир 24» хабар бермоқда.
Ҳодиса Петропавловск-Камчацкий — Москва рейсини бажараётган самолёт бортида рўй берди.
Парвоз давомида, ҳаво лайнери Ёқутистон устида бўлиб турганида йўловчилардан бирининг тоби қочди. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёлга Камчаткадаги клиникалардан бирида ўткир касаллик ташхиси қўйилган ва дарров касалхонага ётиш тавсия этилган. Бироқ у юртига, Тошкентга учишни маъқул кўрган.
Парвоз давомида аёлнинг ҳолати кескин ёмонлашди. Алексей Просин беморга оғриқ қолдирувчи муолажалар қилди ва 1,5 соат давомида унга қараб турди.
Самолёт яқин орадаги аэродром — Мирний шаҳрида шошилинч қўнди. Аёл тез ёрдам бригадасига топширилди.
Изоҳ (0)