Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.
Икки кун давом этадиган ялпи мажлисни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев очиб берди.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни,«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда яна бир қатор муҳим масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)