Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов «Берлин-Оққўрғон» номли тўлиқ метражли бадиий фильмини суратга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу фильмда 1941—1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда «Берлин-Оққўрғон» номли бадиий фильмнинг фақат оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти ва намойишидан сўнг матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
«Берлин-Оққўрғон» бадиий фильмнинг ижодкорлари шу куни журналистларни қизиқтирган барча саволларга юзма-юз жавоб беради.
Изоҳ (0)