Тошкентда 13—15 декабрь кунлари «Россия билан учрашув. Москва билан учрашув» фестивали бўлиб ўтади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Фестиваль доирасида фильмлар намойиши билан бирга, таниқли режиссёрлар, актёрлар, санъатшунослар билан ижодий учрашувлар, муҳокамалар ўтказилади. Кино кунлари доирасида кўргазма ва концертлар, маърузалар ва семинарлар ҳам ташкил қилинади.
Лойиҳадан мақсад — Россия кинематография санъатини МДҲ мамлакатларида оммалаштириш, дўст халқлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш.
Фестиваль дастури ретро-кино ва Россия кинематографининг янги фильмларини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)