Бугун, 11 декабрь куни эрталаб соат 07:23 да 101 қисқа рақамига «4-автобус саройи» МЧЖга тегишли бўлган, «Эркин — Олой бозори» йўналишида қатновчи 57-сонли Mercedes-Benz Low Floor русумли автобуснинг ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг шахсий таркибининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 07:29 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби сифатида автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)