Кеча, 10 декабрь куни «Ўзэкспомарказ»да «Х Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий» фестивали бўлиб ўтди, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Танлов 3 та номинациядан иборат эди:
- «Маданий-тарихий Ўзбекистон»;
- «Ўзбекистон – туристик маскани»;
- «Гастрономик Ўзбекистон».
Фестиваль гран-приси — бош соврин – Spark автомобили МТРК «O‘zbekiston 24» дастурининг журналисти Саида Давлетовага насиб этди. Иккита финал қатнашчисига телевизор ва ноутбук тақдим этилди.
Фестивальда, шунингдек, хорижий иштирокчиларнинг роликлари ҳам қўйилди. Эксперт гуруҳи томонидан Япониянинг «Nippon TV» телеканали ижодкорларининг ижодий маҳсули энг яхши деб топилди. Танловда ғолиб бўлган хорижлик иштирокчи учун асосий соврин – VIP-тур - Ўзбекистоннинг энг кўп ўрганилмаган, сирли ва муқаддас жойларига ташриф буюриш имконияти яратилади.
VIP-тур ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Таъкидлаш жоиз, фестивалда келгуси йилнинг мукофот жамғармаси 500 миллион сўм миқдорда ташкил этилиши эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, «Х Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий» фестивали «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасига бағишланган халқаро медиа-форум доирасида ўтказилди.
Изоҳ (0)