Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2018 йил 12 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 12 900 000,00 сўм;
1 та кумуш танга нархи — 243 000,00 сўмни ташкил этди.
Нархлар ҳар ҳафта ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, МБ жами 1900 дона олтин ва 6900 дона кумуш тангани сотувга қўйди. Уларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Жисмоний шахслар тангаларни нақд ва нақд бўлмаган шаклда, юридик шахслар эса фақат пул ўтказиш йўли билан харид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)