Фарғона шаҳрида 9 декабрь куни Оқаробод кўчасида яшовчи Т.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 6 декабрь куни номаълум шахс Янги аср кўчаси олдида унинг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, уни пичоқ билан қўрқитиб, пули ва Samsung мобил телефонини олиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни И.Ғ. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)