Андижон вилоятидаги автомобиль устахоналаридан бирида ёнғин юз берди, унда бир киши ёниб кетди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳодиса 10 декабрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги «Тўда» МФЙда жойлашган автосервисда юз берди. Ёнғин юзага келиши оқибатида бино томининг 30 кв метр қисми, сервис мулки ва Damas автомобили йўқ қилинди.
Ёнғинни бартараф қилишга 2 та экипаж жалб этилди. Ёнғинни ўчириш чоғида ўт ўчирувчилар куйиб кетган жасадни топди. Бундан ташқари, автосервис усталаридан яна бири куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Ёнғинга автомобилдаги газ баллонини демонтаж қилишда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани сабабчи бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)