8 декабрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-тури доирасида бир нечта ўйин бўлиб ўтди.
«Наполи» жамоаси ўз майдонида «Фрозиноне»ни меҳмон қилиб, 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувда Аркадиуш Милик дублга эришди. Унас ҳамда Пётр Зелински ҳам ўз номига биттадан гол ёзиб қўйди.
Зелинскининг голи
Унаснинг голи
Миликнинг 1-голи
Миликнинг 2-голи
«Рома» эса «Кальяри» майдонида сафар қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, худди шу ҳисоб Римда «Лацио» ва «Сампдория» ўртасидаги ўйинда ҳам қайд этилди.
9 декабрь, якшанба куни Женнаро Гаттузо бошчилигидаги «Милан» жамоаси «Сан Сиро»да «Торино»ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.
А Серия
15-тур баҳслари
7 декабрь, жума
«Ювентус»—«Интер» 1:0
Гол: 1:0 — 66 Манжукич.8 декабрь, шанба
«Наполи»—«Фрозиноне» 4:0
Голлар: 1:0 – 7 Зелински, 2:0 – 40 Унас, 3:0 – 68 Милик, 4:0 – 84 Милик.«Кальяри»—«Рома» 2:2
Голлар: 0:1 – 14 Кристанте, 0:2 – 41 Коларов, 1:2 – 84 Ионисе, 2:2 – 90 Сау.«Лацио»—«Самдория» 2:2
Голлар: 0:1 – 21 Куалярелла, 1:1 – 79 Ачерби, 2:1 – 90, пенальти Иммобиле, 2:2 – 90 Сапонара.9 декабрь, якшанба
Изоҳ (0)