Coscom (Ucell бренди) мобил операторининг 94 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Telia швед-фин компанияси ўзининг барча улушини 215 миллион доллар эвазига Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, мобил операторга аввал Uzmobile миллий оператори директори бўлиб ишлаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.
Шу тарзда, Uzmobile ва UMS’дан сўнг Ucell Ўзбекистондаги учинчи давлат мобил алоқа операторига айланди.
Изоҳ (0)