Бухоро шаҳрида 3 декабрь куни А.Сомий кўчасида яшовчи фуқаро Ф.С. ИИБга мурожаат қилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Унда шу йил 19 июль куни Бухоро туманида яшовчи Ж.С. фуқаро Ф.С.га тегишли Captiva русумли автомашинасини 31000 АҚШ долларига сотиб олишини, олдиндан 2000 АҚШ долларини бериб, қолган 29000 АҚШ долларини 3 кун ичида беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, автомашинани олиб кетганлигини ва шу куннинг ўзида автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ж.С. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)