Жорий йилнинг 4 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи М.М. (исмли аёл) уйида қўлбола усулда ясалган иситиш печига ўтин ёқиб, 3 ойлик қизини беланчакка ётқизиб, печ олдида назоратсиз қолдириши оқибатида ёнғин содир бўлган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида 3 ойлик қизалоқ куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)