Samsung ва Huawei компаниялари ўзларининг «ўйиқли» смартфонлари тақдимоти санасини маълум қилди. Ўйиқларда селфи учун камера жойлашади. Samsung Galaxy А8s смартфони биринчи бўлиб тақдим этилади. Бу ҳақда Hi-tech Mail.Ru хабар берди.
Samsung Galaxy А8s 10 декабрда, Huawei Nova 4 эса 17 декабрда тақдим этилади. Иккала қурилманинг реклама муқоваси бир-бирига жуда ўхшайди. Суратлардаги экранларда фақат экраннинг чап юқори бурчагидаги ўйиқни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)