ДривеСаверс компанияси барча хоҳловчиларга ҳар қандай авлоддаги iPhone’нинг блокировкасини очиш усулини таклиф қилмоқда. Бу усул ўз қурилмасининг паролини унутиб қўйган ёки вафот этган оила аъзосининг телефонини очиши керак бўлган кишилар учун таклиф қилинади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Компания бу мақсадлар учун шу пайтгача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлланилган «янги технология»дан фойдаланади.
Компания технологиядан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёрдам бериш учун фойдаланмасликка ваъда бермоқда. Бу усулда телефон рақамлари ва матнли хабарлардан тортиб, сурат ва видеоларгача бўлган барча маълумотларни қайта тиклаш мумкин бўлади.
Бироқ компаниянинг барча мижозлари телефонга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)