Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган «Шарқ юлдузи» терма жамоаси Москвада бўлиб ўтган «Мудофаа вазирининг КВН кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиб, 2 ўринни эгаллади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳарбий КВН ўйинидаги ғолибликни Волск шаҳридан бўлган «Maxфий қурол» аёллар жамоаси қўлга киритди.
Иккинчи ўринга уч жамоа — Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Шарқ юлдузи» терма жамоаси, Краснодарнинг «Топ секрет» ҳамда Пензанинг «Пензалик артилериячилар» жамоаси муносиб деб топилди.
Учинчи ўринга Далневосток олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг (Россия) «Осторожно! ДВОКУ» жамоаси қўлга киритди.
Умумкий ҳисобда КВН финалида сакккизта жамоа иштирок этди. Ғолибларга совринни Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу топширди.
Кеча, 2 декабрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фахрли ўринни қўлга киритган иштирокчиларни тантанали равишда кутиб олинди.
Изоҳ (0)