Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари энди икки мамлакат дам олиш уйлари, санаторийлари ва болалар лагерларига йўлланмаларни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси раҳбари ўринбосари Исмоил Файзизода маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Мазкур келишувга Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси делегациясининг Тошкентга қилган сафари мобайнида эришилди.
Унга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларида дам олишни истаган Тожикистон фуқаролари Тожикистон касаба уюшмаларининг ваколатхоналарида йўлланма сотиб олиши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб назарда тутилган: улар Тожикистондаги сиҳатгоҳларда дам олиш учун йўлланма сотиб олиш имконига эга бўлади.
Бундан ташқари, кейинги ёздан бошлаб мактаб ўқувчилари ёзги таътилни қўшни мамлакатдаги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)