Ноябрь ойининг ўрталарида Мельбрундаги Boronia ветеренар клиникаси мутахассислари томонидан ота-онасиз қолиб, йўл четида ўтирган кал кузу (опоссумнинг бир тури, кўп ҳолларда «Австралия опоссуми» дейилади) боласи боқиб олинган эди. Бу ҳақда Вести.ru хабар берди.
Топиб олинган кузу ҳайвонларда кам учрайдиган генетик мутация, организм меланин моддасини ишлаб чиқмаслиги сабаб, камдан-кам учрайдиган сариқ-тилларанг мўйнага эга.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, кузу дунёга машҳур покемонларнинг бирига ўхшашлиги сабабли Пикачу деб ном қўйиб олишган.
Пикачу ўрмонга қўйиб юборилмайди, чунки унинг ёрқин рангли мўйнаси эркинликда ҳаёт кечиришга қийинчилик туғдиради. Бироқ, Пикачу сал каттароқ бўлгандан сўнг, уни қўриқхонага жойлашади.
Изоҳ (0)