Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Илмий кенгаши ўзининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Унда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бошқармалари вакиллари ва Қуролли Кучлар акдемиясининг профессор ўқитувчилари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда АКТ вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Қуролли Кучлар академияси ўқув-тарбиявий жараёни ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» талабларини барчага етказиш, Академия илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий-илмий тадқиқотлар самарадорлигини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг услубий маҳоратини янада оширишга қаратилган масалалар кўриб чиқилди.
Ўртага ташланган саволлар Академия бошлиғи, унинг ўринбосарлари, бошқа масъул шахслар билан биргаликда муҳокама қилинди.
Илмий кенгаш йиғилишининг якунида бир қатор саволлар бўйича, хусусан, ҳарбий-илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини замонавий талабларга мослаштириш, «Йўл харитаси»да кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш белгилаб олинди.
Изоҳ (0)