АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг 41-президенти катта Жорж Бушнинг вафоти муносабати билан 5 декабрни Миллий мотам куни деб эълон қилди.
Собиқ президентнинг дафн маросими муносиб даражада ҳурмат-эҳтиром билан ўтказилади. Трамп рафиқаси билан бирга Вашингтондаги черковда бўлиб ўтадиган маросимда қатнашади.
Катта Жорж Буш 30 ноябрь куни вафот этди. У 1989—1993 йилларда АҚШ президенти, бундан аввал эса саккиз йил (1981—1989) мамлакат вице-президенти лавозимида ишлаган. 1992 йилги сайловда демократ Билл Клинтонга ютқазган.
Катта Жорж Бушнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)