Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шанба куни ўтказилган ҳукумат мажлисига велосипедда келди. Бу ҳақда ҳукуматнинг «Нейтральний Туркменистан» газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Маълум бўлишича, Гурбангули Бердимуҳамедов «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасига эрта тонгда велосипедда йўл олган. «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасигача бўлган масофа бир неча юз метрни ташкил қилади.
Туркманистонда велосипедга бўлган эътибор катта. Маълумот учун Туркманистон ташаббуси билан БМТнинг бош ассамблеяси томонидан 3 июнь Бутунжаҳон Велосипед куни деб эълон қилинган эди. Ҳозирда Туркманистон президенти топшириғига кўра, Бутунжаҳон велосипед кунига бағишлаб мамклакат пойтахтида ёдгорлик ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)