Аляскада 30 ноябрь куни 7,0 магнитудали зилзила юз берди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Зилзила штатнинг энг йирик шаҳри — Анкориж шаҳридаги йўлларни издан чиқарди ва баъзи биноларга шикаст етказди. Қанча зарар етгани ҳам маълум эмас.
Анкориж мери Итан Берковицнинг сўзларига кўра, зилзила Аляскада одатда бўлиб турадиган ерости силкинишларидан кўра кучлироқ бўлган. Штат ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган.
https://twitter.com/buitengebieden/status/1068627941167439872
https://twitter.com/CNN/status/1068601772049162240
https://twitter.com/RyanHobbsMMA/status/1068580139322171392
Изоҳ (0)