Жанубий Кореядан Шимолий Кореяга ўн йилдан бери биринчи поезд жўнаб кетди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Сафар 18 кун давом этади.
Икки мамлакат экспертлари деярли бутун Шимолий Корея бўйлаб 2600 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтади.
Темир йўлларни ўрганиш экспертларга уларни модернизация қилиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириши кераклигини кўрсатиши керак.
Поезд олтита вагондан иборат, уларнинг орасида поезднинг тўхтовсиз ҳаракатини таъминловчи 55 тонна дизел ёқилғиси ортилган цистерна, вагон-генератор, ўриндиқли, мажлис ўтказишга мўлжалланган, душ хоналари учун сувли вагонлар ҳам бор.
1848 йилда Кореянинг бўлинишига қадар шимолни жануб билан ғарб ва шарқда жойлашган иккита темир йўл боғлаган.
2007 йилда мамлакатларни боғловчи ғарбий темир йўлнинг қайта тикланиши ярашишнинг илк қадамлари эди.
Икки мамлакат раҳбарияти 2018 йилнинг охиригача жануб ва шимолни боғловчи темир йўл тўлиқ тикланишига эришилишини тахмин қилмоқда.
Сеул КХДРнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш учун қарийб 57 миллион доллар ажратди.
Изоҳ (0)