Швециядаги нақд пул айланмаси рекорд даражага етиб, иқтисоддаги улуши 1% ни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, нақд пул айланмасининг сўнгги фоизини нақдсизлантириш вазифаси — энг қийин ва унинг харажатлари каттадир.
Швеция Марказий банки раиси ўринбосари Сесиллия Скингслига кўра, мамлакат аҳолисининг катта қисми нақд пулдан воз кечиб, қийинчиликлар сезмаган. 18–24 ёш тоифасидаги аҳоли томонидан харидларнинг 95 фоизи нақдсиз кўринишда амалга оширилган. Swish нақсдсиз пул ўтказиш дастурини Швеция аҳолисининг ярмидан ортиғи юклаб олган.
Бугунги кунда Швецияда нақд пул қабул қилмайдиган ресторан, банк ёки дўконлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Шунингдек, минглаб швецияликлар ўз қўлларининг териси остига махсус чиплар ўрнатиб, жамоат транспорти ва савдо дўконларида кичик харидларни амалга оширишни бошлаган.
Изоҳ (0)