24 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, маст ҳолда бўлган М.Ю. шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Пастдарғом тумани ИИБ ходимини ҳақорат қилиб, чап пешона соҳасига тош билан уриб жароҳат етказган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада ходимга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.Ю. эса ушланган.
Ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)