АҚШ президенти Дональд Трамп Россия давлати раҳбари Владимир Путин билан Аргентинадаги G20 саммити доирасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилди, деб ёзади «АиФ».
Трамп Twitter’да қайд этишича, бундай қарорни у Керч бўғозида 25 ноябрь, якшанба куни содир бўлган ҳодиса бўйича маъруза билан танишиб чиққанидан кейин ҳамда Украина кемалари ва денгизчилари ватанига қайтмагани сабабли қабул қилган.
«Вазият ҳал этилганидан кейин мазмундор саммитни яна интиқлик билан кутаман», — деди Америка етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Россия чегарачилари мамлакат ҳудудига ноқонуний кирган учта Украина кемасини тўхтатиб қолди. Уларнинг бортида 24 нафар украина ҳарбийлари, шу жумладан, хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бўлган.
Аввалроқ Трамп яқин орада махсус хизматлар Россия ва Украина ҳарбий кемаларининг Қора денгиздаги тўқнашуви ҳақида унга «тўлиқ ҳисобот» тақдим этишини айтган эди.
Изоҳ (0)