Иисус Иосифович Христос исмли москвалик эркак Александрский боғида тўполон кўтарди ва Россия президенти хонасига бостириб киришга уринди, деб ёзади TJournal.
Эркак 28 ноябрь куни Александрский боғига келган ва ўткинчиларнинг тинчини бузган. У тобутда яланғоч ётгани ва бир ўлиб тирилганини айтиб бақирган.
Унинг ёнига полициячилар келганида эса Иисус Владимир Путиннинг олдига кириши кераклигини айтган.
Эркак Путинга байроқ бериши ва қабрда қандай туш кўрганини сўзлаб беришини маълум қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Иисусни бўлинмага олиб борган. У ерда ҳам тўполон кўтарганидан сўнг эса тез ёрдам чақирилган ва махсус касалхонага олиб кетилган.
Изоҳ (0)