Гонконгнинг Цзинь Йи оролида шаҳарлараро йўналишда қатнайдиган автобус такси билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 32 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, бир нафар эркак ва бир нафар аёл ҳодиса жойида, яна уч киши касалхонада вафот этган. Яна 32 киши касалхонада оғир аҳволда ётибди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус таксини қарийб эзиб ташлаган, автомобилнинг орқа қисми деярли майдаланиб кетган.
Маҳаллий ОАВлар автобуснинг сайёҳлик автобуси эканини айтмоқда, бироқ ЙТҲ вақтида у Гонконг халқаро аэропорти ходимларини аэропортга олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)