АҚШ президенти Дональд Трамп аргентиналик ҳамкасби Маурисио Макрининг табрик нутқи чоғида синхрон таржимадан ҳафсаласи пир бўлди. Буэнос-Айресдаги президент қароргоҳидаги воқеа акс этган видео Facebook’даги Rioja Noticias саҳифасида эълон қилинди.
Трампнинг сўзларига кўра, Аргентина президентининг гаплари унга таржимадан кўра тушунарлироқ бўлган. «Аммо ҳаммаси жойида», — деди у синхрон таржима учун приёмникни ерга улоқтириб. Сўнг давлат раҳбари пинагини бузмасдан ўз нутқини давом эттирди.
Изоҳ (0)