Украина 16 дан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларни мамлакат ҳудудига киритилишини ман қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Кириш пунктларида назорат чоралари кучайтирилмоқда. Бугунги кунгача чет элликларни, биринчи навбатда Россия Федерацияси фуқароларини кириши чекланди. 16 дан 60 ёшгача бўлган РФ фуқаролари бўлмиш эркакларни кириши тақиқланди»,— дейди Цигикал.
Хабарни Порошенко тасдиқлади. «Украина чеклов жорий этишидан асосий мақсад Украинада РФ Қуролли кучлари вакилларидан иборат РФ «хусусий» армиялари ташкил этилишининг олдини олишдир. Россияликларга 2014 йилдаги режаларни амалга оширишнинг олдини олишдир»,— дейилади Украина президентининг Twitter’да.
25 ноябрь куни Қора денгизда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Керчен бўғозини сузиб ўтмоқчи бўлган учта Украина кемасини тўхтатди. 28 ноябрь куни Украина президенти Петр Порошенко мамлакатнинг 10 та ҳудудида 30 кунга ҳарбий ҳолат жорий этилишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)