АҚШда ўртача кутилаётган ҳаёт давомийлиги ўз жонига қасд қилишлар ва наркотиклар дозаларининг ошириб юборилиши натижасидаги ўлимлар сони ошиши туфайли, 0,1 йилга камайиб, 78,6 ёшга тушди, деб ёзади Meduza. 2016 йилда ўртача кутилаётган умр узоқлиги АҚШда 78,7 ёшга тенг бўлган.
Тадқиқот маълумотларига кўра, 2017 йилда АҚШда наркотиклар дозаларининг ошириб юборилишидан 70 237 киши вафот этган, бу 2016 йилга нисбатан қарийб 6,6 мингга кўп демакдир. Ўз жонига қасд қилишлар сони эса ҳар 100 минг аҳолига 14 тага етди (1999 йилда 10 та эди).
АҚШда кутилаётган ҳаёт давомийлиги кўрсаткичи 1993 йилдан буён биринчи марта 2015 йилда пасайган ва 78,8 ёшни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)