Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари негизида маданият марказлари ташкил этилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Мазкур қарор билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этиладиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасига 2019 йилнинг 1 июнига қадар «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилди.
Маданият вазирлигининг «Халқ чолғулари ижрочилари», Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» ва Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловларини анъанавий равишда ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Маданият вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮNESКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Давлатлараро қўшма лойиҳа доирасида Буюк ипак йўлининг мамлакатдан ўтган қисмини «Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси» ва «Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё ҳавзаси» номи остида ЮNESКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига;
Хоразм «Лазги»сини «Хоразм рақси — Лазги» номи остида ЮNESКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.
Изоҳ (0)