27—30 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да Made in Uzbekistan I Халқаро экспорт кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, деб ёзади UzDaily.
Самарқанд автомобиль заводи ушбу кўргазмада тақдим этиш учун 2 та автобус ва 4 та юк автомобилини тайёрлаб қўйди.
Булар орасида Евро-3 ва Евро-5 экологик стандартларига мувофиқ келувчи N ва F сериясидаги юк автомобилларининг янгиланган линейкаси ҳам бор. N сериясига ISUZU NPR75K моделидаги юк автомобили, F сериясига эса ISUZU FVR34Q автомобили вакиллик қилди. Энг асосий янгилик эса C сериясидаги ISUZU CYZ юк самосвали бўлди.
Шунингдек, кўргазмада паст полли SAZ LE60 шаҳар автобуси ҳам намойиш этилмоқда, уни Тошкентга етказиб бериш бир ой олдин бошланган эди. Бундан ташқари, сиқилган табиий газда ишловчи SAZ HC45 шаҳар автобуси, шунингдек, ISUZU NPR 82 юк автомобили шассиси ҳам тақдим этилган.
Изоҳ (0)