Москва метросининг «Юго-Западная» бекатида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси поезд ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди, деб ёзади «Podrobno.uz» Москва метрополитени матбуот хизматига таяниб.
«16:45 атрофида «Юго-Западная» метро бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди, 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бекатга кириб келаётган электр поезд йўлига тушиб кетди. Ушбу вазиятни илғаган машинист шошилинч тормоз берди, аммо поезд инерция туфайли ҳаракатини давом эттириб, йўловчини босиб кетди», — деди Москва метрополитени матбуот котиби.
Эркак олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам бригадаси унинг ўлимини қайд этди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)