«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг двигателга тушган қуш туфайли парвозга чиқа олмаган Истанбул—Тошкент рейси самолётидаги носозлик бартараф этилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Борт аллақачон йўловчилар билан Истанбулдан Тошкентга учиб чиққан. Тошкентга маҳаллий вақт билан 9:20 да етиб келиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўраб қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)