Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди, дея хабар берди «Xabar.uz».
Лазиз Тангриев шу вақтгача «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт уйларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ЎзМАА раҳбари лавозимига 2017 йилнинг июль ойида тайинланган эди.
Ҳозирда агентликнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)