Хитойлик олим Хэ Цзянькуй инсоният тарихидаги илк инсон эмбриони ДНКсини ўзгартириш жараёнида иштирок этганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Қайд этилишича, олим репродуктив даволаш муолажалари пайтида еттита жуфтлик эмбрионини ўзгартирган. Бироқ ҳозирга қадар фақат битта ҳомиладорлик натижа берган: Ноябрь ойида ДНКси ўзгарган иккита қизалоқ — эгизаклар дунёга келди.
Олимнинг сўзларига кўра, унинг мақсади наслдан наслга ўтадиган касалликларни даволаш ёки уларнинг олдини олиш бўлмаган, у инсонларда йўқ хусусият яъни ОИТС вирусига қарши курашишни эмбрионга сингдиришга уринган.
«Жамият келгусида нима қилишни ўзи ҳал қилади», — дейди Хэ Цзянькуй
Мазкур тажрибада қатнашган оталарнинг барчаси ОИТСга чалинган, оналар эса соғлом бўлган. Унинг қўшимча қилишича, ОИВни самарали даволашда касаллик организмда сақланиб қолади, бироқ болага юқмайди. Бироқ тажриба болани келгусида ушбу касалликни юқтиришдан ҳимоялашга қаратилган.
Ушбу тажриба бошқа олимлар томонидан синовдан ўтказилиши учун илмий нашрларда чоп этилмаган.
Изоҳ (0)