Саратов вилоятида темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузишда айбланаётган қозоғистонлик ҳайдовчи реанимация бўлимидан оддий палатага ўтказилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Унинг ёрдамчиси кичик жароҳат олган ва ҳозир шифохонадан чиқарилган. Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
«Унга нисбатан Россия полицияси жиноий иш қўзғатди. Баъзи ОАВларда у ҳисбга олинганлиги ҳақида маълумот айланмоқда. Бу маълумотни рад этмоқчимиз. У ҳибсга олинмаган, оддий палатада, унга нисбатан ҳали эҳтиёт чораси қабул қилинмади», — деди Смадияров.
Изоҳ (0)