Россиянинг Омск шаҳрида оқ каптар қаноти синган ҳолда ветеринария клиникасига «ўз оёғи билан кириб борди», деб ёзади TJournal.
Клиника ходимлари ойнага келиб теккан енгил зарбадан кейин, қушни кириш эшиги яқинида кўриб қолишди.
Уни муваффақиятли тарзда операция қилишди, сўнг у қанотларини қоқиб машқ қилиши учун, ташқарига қўйиб юборишди.
Изоҳ (0)